Жорий йилнинг 9-январь куни Тахиатош тумани 1-сонли техникумида байрам муносабати билан педагог ва ишлаб чиқариш таълим усталари иштирокида, кафедралар орасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.Қизғин баҳс мунозараларга бой тарзда ўтган интеллектуал ўйинида
1-ўринни «Чет тиллар» кафедраси «Жайхун» жамоаси;
2-ўринни «Аниқ фанлар» кафедраси «Лидер» жамоаси ва «Ишлаб чиқариш таълим усталари» кафедраси «Пирамида» жамоаси;
3-ўринни «Гуманитар фанлар» кафедраси «Турон» жамоаси эгаллашди.
4- Интеллектуал ўйин ғолиблари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош тумани бўлинмаси Кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди




