Семинар тренингда С.Тажибаева  март ойида ўз мутахассислиги бўйича малака ошириш курсларида иштирок этгани, ушбу курслар давомида замонавий автомобил технологиялари, диагностика усуллари ва илғор таълим методлари билан танишгани ҳақида маълумот берди. У ўз маърузасида механика бўлимидаги асосий тушунчалар — жисмларнинг ҳаракати, куч, иш ва энергиянинг ўзаро боғлиқлиги, ҳамда уларни амалда қўллашнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди. Ўқитувчи таъкидлашича, физикада “иш” тушунчаси фақат куч қўллаш эмас, балки жисмнинг муайян масофага силжиши билан боғлиқ физик катталик эканлиги мисоллар орқали тушунтирилди.