Cеминарда Ўзбекистон Республикасида касбий таълим тизимини ривожлантириш бўйича қабул қилинган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг амалиётга жорий этилиши масалалари ҳақида фикр юритилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимига, хусусан, касбий таълимга алоҳида эътибор қаратилиб, уни замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Касбий таълим тизимини ривожлантиришда қуйидаги устувор йўналишлар белгиланган:
- касбий таълим муассасаларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш;
- иш берувчилар билан узвий ҳамкорликни кучайтириш;
- ўқув жараёнига дуал таълим элементларини жорий этиш;
- ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш;
- педагог кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш. Президент фармонлари ва қарорларида касбий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, унинг сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мослаштириш вазифалари белгилаб берилган.
Жумладан, касбий таълим муассасаларида:
- ўқув дастурларини иш берувчилар иштирокида қайта кўриб чиқиш;
- амалиётга йўналтирилган таълимни кучайтириш;
- замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;
- рақамли таълим технологияларини жорий этиш каби вазифалар белгиланган.
Шунингдек, ҳукумат қарорларида ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этиш, уларни реал ишлаб чиқариш муҳитига яқинлаштириш ва касбий кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
