Давлат имтиҳони белгиланган тартиб ва талаблар асосида шаффоф ҳамда адолатли муҳитда ташкил этилди. Имтиҳон жараёнида ўқувчиларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва касбий компетенциялари баҳоланди.

Айниқса, «Касбий амалий» фанидан ўтказилган синовлар давомида ўқувчилар ўз мутахассислиги бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда намоён этиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда касбий вазифаларни бажариш бўйича етарли тайёргарликка эга эканликларини кўрсатдилар.

«Тарих» фанидан эса ўқувчиларнинг мамлакатимиз тарихи, миллий қадриятлар ва мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Давлат имтиҳони комиссияси аъзолари томонидан ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари холисона баҳоланди. Имтиҳон жараёнида очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойилларига тўлиқ амал қилинди.